«Насаф» ОФК кубогида ҳозиргача қанча пул ишлади?
Чоршанба, 22 Сентябр
28679

 ОФК кубоги минтақалараро яримфинали доирасида Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоасини мағлуб (6:0) этиб, турнирнинг минтақалараро финалига йўлланма олди.

ОФК кубоги регламентига биноан, Қарши жамоаси ҳозирги босқичгача етиб келиб 100 минг АҚШ доллари ишлаб олишга муваффақ бўлди. 

«Насаф» ОФК кубогининг минтақалараро финалида Ҳонконгнинг «Ли Ман» жамоасига қарши тўп суради. Бир ўйиндан иборат баҳс 20 октябрь куни Қаршида ўтказилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу рақибни мағлуб этишса, финалчи сифатида 750 минг АҚШ доллари мукофот пулига эга чиқишади.

Финалнинг иккинчи йўлланмаси учун кураш Баҳрайннинг «Ал Муҳаррақ» ва Кувайтнинг «Кувайт СК» ўртасида кечади. «Насаф» Ҳонконг клубидан устун келса, ҳал қилувчи учрашувни 5 ноябрь куни ушбу жуфтлик ғолибига қарши ўтказади. Ғолиб жамоа – 1,5 миллион АҚШ доллари мукофот пулига эга чиқади.

Маълумот учун, «Кувайт СК» сафида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов фаолият юритмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар