«МЮ» Марсьялга ўзига янги жамоа топишни таклиф қилди
Чоршанба, 22 Сентябр
13975

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳужумчи Антони Марсьялга клуб у билан хайрлашмоқчи эканлигини хабар қилди, деб ёзади Eurosport. 

Манбага кўра, манкунианликлар футболчининг агентларига мижози учун янги жамоа топишни таклиф қилган. Шу билан бирга инглиз клуби 25 ёшли француз учун камида 40 млн евро олмоқчи. 

Хабар қилинишича, ҳужумчининг ўзи фаолиятини АПЛда давом эттиришни хоҳлайди.

Марсьяль «МЮ»га 2015 йили «Монако»дан ўтган. Унинг жамоа билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Ҳужумчи бу мавсумда АПЛда 4та баҳсда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар