Тиаго жароҳат туфайли «Ливерпуль»га камида 2 ўйинда ёрдам бера олмайди
Сешанба, 21 Сентябр
835

«Ливерпуль» яримҳимоячи Тиаго Алькантара АПЛ 5-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» (3:0) билан ўйинда жароҳат олди. 

Футболчи 62-дақиқада оёқ болдиридан олган жароҳати туфайли алмаштирилди. 

Клуб тиббий текширув натижаларини кутмоқда. Таъкидланишича, ҳавбек Лига Кубоги доирасида «Норвич» ва АПЛда «Брентфорд» билан ўйинларни ўтказиб юборади.

Тиаго бу мавсумда АПЛда 4та ўйин ўтказиб, 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар