O'zbek Ўзбекча
Манба: Почеттино Мессини жароҳат туфайли алмаштирган. Ҳужумчи жамоавий машғулотларда қатнашмаяпти
Сешанба, 21 Сентябр
6329

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Лига 1 6-туридан ўрин олган «Лион» (2:1) билан ўйинда охиригача ўйнай олмади. 

L'Equipe'нинг ёзишича, 76-дақиқада парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино аргентиналик футболчини чап тиззасининг шикастланиши сабабли алмаштирган. Қарор жамоанинг тиғиз тақвими туфайли қабул қилинди. 

Таъкидланишича, ўйиннинг эртасига ўтган машғулотга Месси оқсоқланиб келган. У кун бўйи тикланиш хонасида бўлган ва жамоа билан ишламаган. 

«ПСЖ» навбатдаги баҳсни 22 сентябрь куни «Мец»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар