O'zbek Ўзбекча
Куман: «2-дақиқадан бошлаб вақтни ўлдирадиган жамоага қарши ўйнадик»
Сешанба, 21 Сентябр
2465

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Гранада» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Уйда ўйнаганда, ғалаба ҳақида ўйлайсиз. Аммо ўйин бошида ҳамма нарса мураккаблашди. 2-дақиқадан бошлаб вақтни ўлдирадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак эди. 

Охирига курашганимизни таъкидламоқчиман. Албатта, кўпроқ нарса қилишни хоҳлагандик. Аммо муваффақиятсиз стартдан сўнг осон бўлмади. Бизда бўш ҳудудлар йўқ эди, шу сабабли бўйдор футболчиларни жарима майдончасига юборишга мажбур эдик. Ҳисобни тенглаштирдик, яхши ўйнадик, аммо жуда кеч бўлганлиги ачинарли.  

Араухо — ҳақиқий профессионал. Қолган футболчилар сингари у ҳам кўп куч сарфлади», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар