O'zbek Ўзбекча
«Интер» Санчесни қишда текинга қўйиб юборишга тайёр
Сешанба, 21 Сентябр
2135

«Интер» қишки трансферлар ойнасида ҳужумчи Алексис Санчес билан хайрлашмоқчи, деб ёзади Corrierre dello Sport. 

Манбага кўра, Милан клуби кўп жароҳат оладиган чилилик 32 ёшли футболчини текинга қўйиб юборишга тайёр. 

Санчеснинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Унинг йиллик маоши — 7 млн евро.

Август ойида ҳужумчининг «Фенербаҳче»га ўтиши хабар берилганди, аммо турк клуби икки баробар кам маош таклиф қилгани учун футболчи трансферга рози бўлмади. 

Санчес ўтган мавсумда клублар миқёсида барча турнирлар доирасида 38та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 8та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар