O'zbek Ўзбекча
Хамес Қатар клуби билан музокара ўтказмоқда
Сешанба, 21 Сентябр
2113

«Эвертон»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин, деб ёзади Sky Sports.

Бу мавсумда АПЛда бирорта ўйинда майдонга тушмаган колумбиялик 30 ёшли футболчи «Ар Райян» билан музокара ўтказмоқда. 

Хамес мерсисайдликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг режаларига кирмаган.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 23та баҳсда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар