Дунёнинг энг кўп даромад топадиган футболчилари рейтингида етакчи ўзгарди
Сешанба, 21 Сентябр
35787

Месси уч йил ичида илк бор биринчи ўринни Роналдуга бўшатиб берди.

Forbes 2021 йилнинг энг кўп даромад топувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Криштиану Роналду 2017 йилдан буён биринчи марта рўйхат етакчиси бўлди.

У уч йилдан буён Лионел Мессидан кейинги ўринда жойлашаётганди. Янги рейтингда Роналдунинг йиллик даромади 125 млн доллар деб баҳоланди. Бундан 70 млн доллар унинг маоши, қолган қисми реклама ва бошқа шартномаларга тўғри келади.

Мессининг даромади 110 млн доллар бўлиб, бундан 75 млн долларини унинг маоши ташкил қилади, деб ёзади Forbes USA.  

Рейтингда учинчи ўринни Неймар эгаллади. Унинг даромади 95 млн доллар деб баҳоланди, унинг маоши 75 млн долларни ташкил этади.

Энг кўп даромад топадиган футболчилар рўйхатидан шунингдек, Килиан Мбаппе (43 млн доллар), Муҳаммад Салоҳ (41 млн доллар), Роберт Левандовски ва Андрес Иньеста (35 млн доллардан), Пол Погба (34 млн доллар), Гарет Бейл (32 млн доллар) ва Эден Азар (29 млн доллар) ўрин олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар