O'zbek Ўзбекча
«Барселона»да Куманнинг ўрнини эгаллашга 5-6 номзод бор. Лапорта Пирлони кўрмоқчи
Сешанба, 21 Сентябр
12488

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоага Андреа Пирлони бош мураббий этиб тайинламоқчи. 

«Ювентус»нинг собиқ устози ягона номзод эмас. 

Журналист Херард Ромеронинг ёзишича, Роналд Куман ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5-6 мураббий орасида Антонио Конте, Филипп Коку ва Хави ҳам бор. 

Маълумот учун, Куман Каталония клубини 2020 йил ёзидан бери бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумда Ла Лигада 3-ўринни эгаллади, Испания Кубогини қўлга киритди ва ЕЧЛда 1/8 финалда тўхтади. 

«Барса» бу мавсумда ЕЧЛ 1-турида «Бавария»га (0:3) мағлуб бўлгач, раҳбарият нидерландиялик мутахассисга ўринбосар қидиришни бошлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар