Сульшер: «МЮ»нинг соврин учун имконияти? Бугун ишимни йўқотишимга оз қолганди» 
Душанба, 20 Сентябр
6406

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан (2:1) кейин жамоанинг чемпионлик имконияти ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

«Чемпионликка имкониятимиз? Ҳозир бу саволга жавоб беришим қийин. Ҳали энди 5-тур ортда қолди ва бугунги ўйиндан кейин ишимни йўқотишимга оз қолганди. «Манчестер Юнайтед»да ишлаганингдан кейин шундай бўлади.

Фикримча, ғалабага ҳақли эдик ва бунга эришдик. Бу 3 очко якунда муҳим роль ўйнаши мумкин. Соврин учун кураш ҳақида апрель ва май ойида гапириш мумкин бўлади», - дея «МЮ» бош мураббийининг сўзларини келтирган Goal.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» сешанба куни ЕЧЛ 1-турида «Янг Бойз»га мағлубиятга (1:2) учраган бўлса, якшанба куни «Вест Ҳэм» билан баҳсда 2:1 ҳисобида қийинчилик билан зафар қучди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар