O'zbek Ўзбекча
Почеттино Мессининг захирага олингани ҳақида: «Мураббий қарор қабул қилади»
Душанба, 20 Сентябр
13048

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 6-тури доирасидаги «Лион» (2:1) билан ўйинда Лионель Мессининг захирага олингандаги норозилиги ҳақида фикр билдирди.

Аргентиналик ҳужумчи 76-дақиқада Ашраф Ҳакимига алмаштирилди ва бунинг учун Почеттинодан норози бўлиб, унга қўл ташламади. 

«Бизда жуда яхши ўйинчилар кўплигини ҳамма билади. 

Ўйиндан аввал таркибни танлашимиз, кейин баҳс давомида жамоа ва ҳар бир ўйинчи учун энг яхшиси ҳақида ўйлашимиз керак.

Баъзан қарорлар ижобий бўлади, баъзида эса йўқ. Аммо айнан мураббий қарор қабул қилиш учун майдон четида туради. 

Футболчига захирага олиниши ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин. Леодан ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрадим. У ҳаммаси яхши эканлигини, муаммо йўқлигини айтди», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар