O'zbek Ўзбекча
Пиоли: «Ғалаба учун келгандик. Таваккал қилишга ва мағлубиятга учрашга ҳам тайёр эдик»
Душанба, 20 Сентябр
1544

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 4-туридан ўрин олган «Ювентус»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ғалаба учун келгандик. «Ювентус» дастлабки 20 дақиқада яхшироқ эди, содда хатолар туфайли рақибга чуқур ҳимояланиш ва қарши ҳужумга ўтишга имкон бердик. Аммо ўйнашни давом эттирдик ва баҳс охирида анча яхши ҳаракат қилдик. Ғалаба қозониш учун вазиятлар бор эди. 

Дибала, Мората, Сандро, Кьеллини ва Бонуччи бор «Ювентус»га қарши ўйнадик. Яхши футбол кўрсатдик. Лекин доимгидек хоҳиш, характер, кайфият ва жасорат етишмади. Ўйин давомида ғалаба қозониш йўлларини излашда давом этдик. 

Авваллари бундай ўйинларда омадга ишонишимиз керак эди, энди юқори даражада эканлигимизни тушунишимиз ва ғалаба учун курашишимиз керак. Ғалабага интилиб, таваккал қилишга ва ютқазишга тайёрмиз», — дея Пиолининг сўзларини келтиради DAZN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар