O'zbek Ўзбекча
«Мухлисларнинг стадионга қайтгани ижойиб таъсир қилди». Виктор Жалилов «Навбаҳор»нинг Яйпандаги ғалабаси ва 30та ўйин камлиги ҳақида
Душанба, 20 Сентябр
916

Суперлига 19-туридан ўрин олган «Турон» - «Навбаҳор» (0:1) ўйинидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашади.

«Оғир ўйин бўлди. Албатта, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. Захира алмашишлари орқали ўйинни кучайтиришга уринишимизга қарамай, иккинчи бўлимда вазиятлар ярата олмадик. Бу майдонда «Қўқон-1912» билан ўтган ўйинимиздан кўра қийинроқ ўйин ўтказдик бугун. «Пахтакор» билан ўйиндан кейин сафарда яна бир учрашув ўтказдик. Шу боис, футболчиларимизда чарчоқ сезилди.

Ўйинга алоҳида режа тузамиз. Ким қандай тайёргарликка эга бўлса, позицияларда самара келтира олса, ўша футболчи майдонга тушади. Коста Гуттинер Қаршидаги ўйинимизда ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирганди. Албатта, таркибда ротация қилинади. Бу мураббийлар штабининг қарори, кимнинг асосий таркибда майдонга тушишини мураббийлар ҳал қилади.

Соловьёвнинг жароҳати бор эди. Унинг ўзи кучим етганича ўйнайман, майдонга тушаман дегани учун майдонга туширгандик. Жароҳати қийнагани учун уни алмаштирдик. Мухлисларнинг қайтгани ҳам ўйиннинг шиддатига ижобий таъсир ўтказади, албатта. Уларнинг борлиги ҳам футболчиларга куч бағишлайди.

Бир мавсумда 30 та ўйин ўтказиш бу кам. Мавсум давомида камида 40 та ўйин бўлса яхши бўларди. Қисқа муддатда кўп ўйин ўтказиш футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир ўтказади. Уларнинг майдонда кераксиз пайтда сариқ карточка олишлари ҳам шу билан боғлиқ деб ўйлайман. Фақат бир ҳужумчи билан ўйнаётганимиз сабаби, яримҳимоядаги бошқа футболчилар ҳам ҳужум пайти ягона ҳужумчини қўллаб-қувватлашади, шундай экан, олдинда ҳужумчилар сонининг нечталиги муҳим аҳамият касб этмайди», - дея Виктор Романовичнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар