Моуриньо: «Рома» яккакурашларда кўп бор ютқазди. Нималар бўлганини тушунишим учун бир неча соат керак»
Душанба, 20 Сентябр
3053

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 4-туридан ўрин олган «Верона» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Рақибнинг кўплаб ижобий жиҳатлари борлигини ва улар билан ўйнаш қийинлигини билардим. Бундан ташқари, мураббийини алмаштирган жамоада психологик устунлик бўлади. 

Игор Тудорнинг ўйин услуби ўтган мавсумда Иван Юрич бошқарган жамоа услубига жуда ўхшаш, шунинг учун ўйинчиларга мослашиш осон эди. 

Жуда кўп куч сарфладик. Бундан шикоят қила олмайман, аммо яккакурашларда кўп бор ютқаздик. 

«Верона» интенсивликда устун эди. Нималар бўлганини тушуниш учун ўйин видеосини бир неча соат томоша қилиш керак бўлади. Қийин вазиятларни ҳам ижобий ҳал қилишимиз керак,  чунки ҳар доим ҳам ўйинни назорат қила олмаймиз», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар