O'zbek Ўзбекча
Анчелотти «Валенсия» билан ўйиндаги камбэк, Винисиус, Бензема ва бошқалар ҳақида гапирди
Душанба, 20 Сентябр
4085

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Валенсия» (2:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Менда яхши ёки ёмон ўйнайдиган жамоа бор. Бугунги каби. Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик, иккинчи бўлимда тетикроқ эдик. «Валенсия» яхши серияга эга эди. Чемпионлар Лигасидаги ўйиндан сўнг келганимиз сезилди. 

Винисиус ва Бенземанинг борлиги — омадимиз. Аммо мен ҳаммадан мамнунман. Азар ва Камавинга ҳам  ажойиб ҳаракат қилишди. Эден жуда яхши ўйнади ва ечимларни излади.

Захирадан ўйинга қўшилганлар — Иско, Камавинга, Йович ва Родриго ўйин динамикасини ўзгартиришди. 5та алмаштириш имконияти — устунлигимиз, чунки жуда юқори сифатли таркибга эгамиз. Аммо бугун даража эмас, жамоанинг руҳи туфайли ғалаба қозондик. Охиригача курашдик. 

Бизда жуда ёш жамоа бор. Биринчи навбатда чиройли ўйнашимиз эмас, тўпсиз ҳаракатларда тажовузкор бўлишимиз керак», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар