O'zbek Ўзбекча
Аллегри: «Ўзгаришларда хато қилганимни тан оламан. Яхшиямки, ҳакам финал ҳуштагини чалди»
Душанба, 20 Сентябр
3130

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 4-туридан ўрин олган «Милан» (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик ва рақибга фақат бир бор имконият бердик. Ўйин сўнгида мағлубият хавфига дуч келдик. Афсуски, концентрацияни йўқотдик. 

Гол ўтказиб юборганимизда бурчак зарбасига эътибор беринг. Назоратимиздаги тўпни бундай бериб қўйиш мумкин эмас. 

Ўзгартиришлар борасида хато қилганимни тан оламан. Кўпроқ ҳимоячилардан фойдаланишим ва ҳисобни сақлашим керак эди. Шунинг учун мағлубиятга мен жавобгарман.

Ижобий жиҳатлар бўлди — бу биринчи бўлим. Аммо сўнгги 15 дақиқа мени ғазаблантирди. Бардош беришимиз, бор кучимиз билан курашишимиз керак эди. Бундай пайтда чиройли кўринишга ҳожат йўқ. Фақат натижага эришиш керак. 

Яхшиямки, ҳакам финал ҳуштагини чалди. Бизда ютқазиш хавфи бор эди. Барча муаммоларни четга суриб, ҳимоячи сифатида ишлаш кераклигини тушунмасангиз, натижа бўлмайди», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар