«ПСЖ» Месси 30 миллион евро маош олиши ҳақидаги хабарни рад этди
Якшанба, 19 Сентябр
5062

«Пари-Сен-Жермен» клуби спорт директори Леонардо аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг йиллик маоши 30 млн евро эканини рад этди.

«Нашрда эълон қилинган Мессининг йиллик маоши ҳақидаги рақамлар ҳақиқатдан узоқ. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома келишувида маошни сир тутиш кўзда тутилган, аммо сизга айтишим мумкинки эълон қилинган йиллик маош миқдори тўғри маълумот эмас», - дейди Леонардо L'Equipe билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 10 август куни эркин агент сифатида «ПСЖ» билан шартнома имзолаганди. 34 ёшли форвард парижликлар сафида икки ўйин ўтказиб, ҳозирча гол урмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар