«Барселона»нинг асосий уч трансфер мақсади маълум бўлди
Якшанба, 19 Сентябр
12367

«Барселона» 2022 йилги ёзги трансфер ойнасида катта трансферларга қўл уришни режалаштирган, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг ёзишича, Каталония клуби раҳбарияти ёзда «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Дани Ольмо, «Боруссия» голеадори Эрлинг Ҳоланд ва «Манчестер Юнайтед» хавбеки Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Клуб президенти Жоан Лапорта Дани Ольмони қишки трансфер ойнасида Каталонияга олиб келишга уринади. Ҳоландни кейинги мавсумда 65 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб кўради, Погбани эса эркин агент сифатида таклиф этмоқчи. Сабаби франциялик яримҳимоячининг «МЮ» билан амалдаги келишуви ёзда якунига етади. Клуб Погба шартномасини узайтирмаслигига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида Лионель Мессини «ПСЖ»га қўйиб юборган бўлса, Антуан Гризманнни «Атлетико»га ижарага берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар