Месси «ПСЖ»да 3 йил давомида қанча маош олиши маълум бўлди
Шанба, 18 Сентябр
20215

Ҳужумчи Лионель Месси август ойида «ПСЖ» билан «2+1» кўринишида шартнома имзолаганди. Битимнинг молиявий шартлари маълум бўлди. 

Аргентиналик 34 ёшли футболчининг солиқлардан ташқари йиллик маоши 30 млн еврони ташкил этади, деб хабар беради L'Equipe.

Манбага кўра, ҳужумчи Париж клубида иккинчи ва учинчи мавсумларни ҳам ўтказса, содиқлик учун йилига 10 млн евродан бонус олади. 

Шу тариқа Месси «ПСЖ»да 3 йил ичида 110 млн евро ишлаб топиши  мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар