L’Équipe нашри Мбаппе, Неймар ва Мессининг маошини маълум қилди
Шанба, 18 Сентябр
7538

Франциянинг L’Équipe нашри «ПСЖ» клубининг аксарият ўйинчиларининг йиллик маошини эълон қилди. 

Манба хабарига кўра, Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етадиган Килиан Мбаппенинг йиллик оладиган маоши 12 миллион еврони ташкил этади. 

Неймар ва Лионель Месси эса солиқлардан ташқари йиллик 30 миллион евро маош олмоқда.

Аввалроқ, Лионель Месси Париждаги фаолияти давомида жами 110 миллион евро ишлаб топиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар