Лига 1. «Ланс» ўз уйида «Лилль»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
Шанба, 18 Сентябр
1295

Франция чемпионатининг 6-турида «Ланс» ўз майдонида «Лилль»ни қабул қилиб, Франковскининг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, танаффусда ҳар икки жамоа мухлислари тартибсизликлар юзага келтиришди, айримлар майдонга югуриб чиқди. Натижада 2-бўлим бошланиши тахминан 30 дақиқага кечикди.

«Ланс» очколарини 12тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди. «Лилль» 5 очко билан 13-поғонага жойлашган. 

Лига 1. 6-тур
Ланс — Лилль 1:0
18 сентябрь, «Боллар-Делелис»

Гол: Франковски (74).
Ланс – Лека, Клосс (Мачадо, 85), Гради, Данзо, Медина, Франковски, Какута (Каюзак, 86), Фофана, Дукуре, Сотока, Калимуэндо (Саид, 72). 
Лилль – Грбич, Челик, Фонте, Ботман, Рейнилду (Гудмундссон, 78), Иконе (Язижи, 78), Гомес (Веа, 62), Андре, Шека (Онана, 78), Йилмаз, Дэвид.
Огоҳлантиришлар: Рейнилду (22), Лека (57), Сотока (88), Челик (90).

Ўхшаш янгиликлар