Фердинанд Роналдунинг «Янг Бойз»га қарши ўйиндаги ҳаракатини танқид қилди
Шанба, 18 Сентябр
8580

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Криштиану Роналдунинг «Янг Бойз» (1:2) билан ўйинда захирага олингач, техник зонадан футболчиларга кўрсатма бергани борасида фикрини билдирди.

«Сульшернинг ўрнида мен бош мураббий бўлганимда унга жойида ўтиришини айтган бўлардим. Албатта, Криштиану Роналдунинг ўйин жараёнидаги ҳиссиётларини тушунаман, у мағлуб бўлишни истамайдиган, ҳар доим ғолибликни истайдиган ўйинчи. Эҳтимол унинг мавқеи ўзини бундай тутишига ва майдон четидан ўйинчиларга кўрсатма беришга йўл берар, аммо бу мен учун хунукроқ кўринди», - дейди Фердинанд.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» ЕЧЛ 2-турида «Вильярреал»га қарши майдонга тушади. Учрашув 29 сентябрь кунига белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар