O'zbek Ўзбекча
Моуриньо: «Ўйиндан қониқмадим. 5:1 ҳисобидаги ғалабага лойиқ эмасдик»
Жума, 17 Сентябр
17266

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар Лигаси 1-туридан ўрин олган ЦСКА Софияга (5:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Яхши ўйнамадик. Аввал ҳам айтгандик: ғалаба қозонганда ҳам, мағлубиятда ҳам бир жамоа бўлиб қоламиз. 

Натижадан мамнунман, аммо ўйиндан эмас. Ўйин сифати ёқмади. Яримҳимояда интенсивлик йўқ эди,  қанот ҳимоячилари кучли прессинг қилишмади. Яккакурашларда кўп ютқаздик. 

Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, аммо 5:1 ҳисобидаги ғалабага лойиқ эмасдик. Бу — рақиб учун оғир натижа», — дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Жанлука Ди Марцио.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар