O'zbek Ўзбекча
Конте Ҳакимининг орзусини айтди
Жума, 17 Сентябр
6449

«Интер»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте собиқ шогирди — ҳимоячи Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди.

«Ҳакими психологик жиҳатдан «Реал» билан ўйинларда қийналди. Унинг орзуси — Мадрид клубига асосий ўйинчи бўлиб қайтиш. 

«Реал» билан ўтган икки ўйинни (2:3, 0:2) жуда яхши эслайман, унинг муваффақиятсиз пасидан сўнг дарвозамиз ишғол этилганди. Шундан сўнг у жуда кўп ишлади ва мен қандай ишлашни ўрганмоқчи бўлган ёш ўйинчини кўрдим.

Ашрафга бироз ёрдам керак эди ва энди у — дунёдаги энг кучли футболчилардан бири. Агар у сўнгги узатма борасида янада ишласа, жаҳон даражасидаги ўйинчига айланади», — дея Контенинг сўзларини келтиради Sempre Inter.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакими «Реал» тарбияланувчиси саналади. У ўтган ёзда 60 млн евро эвазига «Интер»дан «ПСЖ»га ўтди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар