O'zbek Ўзбекча
Анчелотти ўтган ёзда Давид Луизни «Реал»га таклиф қилгани маълум бўлди
Жума, 17 Сентябр
2530

«Фламенго» ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин эди. 

Globe'нинг ёзишича, 34 ёшли футболчи Бразилия клубига ўтишидан аввал унга мадридликлар устози Карло Анчелотти қўнғироқ қилган.

Трансферга асосий тўсиқ «Реал»да Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар футболчиларига жой қолмагани эди, аммо италиялик мураббий Луизга бу муаммони ҳал қилиш мумкинлигини айтган.

«Менда бир қатор вариантлар бор эди. Лекин юрагимга қулоқ солиб, ватанимга қайтишга қарор қилдим», — дейди ҳимоячи.

Маълумот учун, Луиз Анчелотти қўл остида 2011 йил «Челси»да ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар