«Рома» ЦСКА Софияга қарши, «Тоттенҳэм» Францияда меҳмон. Конференциялар лигаси 1-тур анонси
Пайшанба, 16 Сентябр
10580

Европа Чемпионлар лигаси дастлабки тур учрашувларидан сўнг бугун, 16 сентябрь пайшанба оқшомида Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ўйинлари ўтказилади. Нуфузи бўйича клублар ўртасидаги кўҳна қитъанинг учинчи турнирида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сураётган «Рома» клуби ҳам бор. 

32 жамоа 8та гуруҳга бўлиниб курашни бошлаган Конференциялар лигаси 1-турида «Рома» ўз майдонида Болгариянинг ЦСКА София клубини қабул қилади. Goal.com ва Италиянинг бир қатор нашрлари ушбу ўйинда римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни асосий таркибга киритишини тахмин қилган. Ўзбекистонлик ҳужумчи турнир саралаш плей-офф ўйинида Туркияда «Трабзонспор» дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба (2:1) келтирганди.

Турнинг яна бир эътиборли учрашуви Францияда ўтади. «Ренн» жамоаси «Тоттенҳэм» клубини қабул қилади. Ушбу баҳс марказий ўйин мақомига эга.

Гуруҳлардаги барча ўйинлар анонси билан танишинг: 

УЕФА Конференциялар лигаси. 1-тур
16 сентябрь (пайшанба)

A гуруҳ: ХИК - ЛАСК (23:59), «Маккаби» Т - «Алашкерт» 4:1
B гуруҳ: «Флора» - «Гент» (23:59), «Анортосис» - «Партизан» (23:59)
C гуруҳ: «Рома» - ЦСКА София (23:59), «Буде-Глимт» - «Заря» (23:59)
D гуруҳ: «Яблонец» - ЧФР (23:59), «Раннерс» - «Алкмаар» (23:59)
E гуруҳ: «Славия» - «Унион» (21:45), «Маккаби» Х - «Фейеноорд» 0:0
F гуруҳ: «Слован» - «Копенҳаген» (21:45), «Линкольн Ред Импс» - ПАОК (21:45)
G гуруҳ: «Ренн» - «Тоттенҳэм» (21:45), «Мура» - «Витесс» (21:45)
H гуруҳ: «Қайрат» - «Омония» (16:30), «Қорабоғ» - «Базель» (21:45).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар