O'zbek Ўзбекча
Пеле операциядан сўнг: «90 дақиқа ва қўшимча бўлимларда ўйнашга тайёрман»
Пайшанба, 16 Сентябр
2169

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси, «футбол қироли» Пеле ўсимта билан боғлиқ операциядан сўнг унга соғлик тилаган мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

«Дўстлар, бу хабар ҳар бирингиз учун. Муҳаббатга тўла 1000га яқин  хабарларни ўқимади, деб ўйламанг, барчасини олдим. Позитив энергия берганингиз учун ҳар бирингизга раҳмат. Севги, севги ва яна бир бор севги!

Реанимация бўлимини тарк этиб, хонамга қайтдим. 90 дақиқа ва қўшимча бўлимларда ўйнашга тайёрман. Тез орада бирга бўламиз», – деб ёзади Пеле «инстаграм»даги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар