«Навбаҳор» пешқадамнинг ғалабали сериясига якун ясади. «Пахтакор»да ўтган ҳимоявий ўйиндан фоторепортаж
Пайшанба, 16 Сентябр
2481

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Пахтакор» ўз майдонида «Навбаҳор» (0:0) дарвозасига йўл топа олмади. 

Ўйинда тўп назорати борасида мезбонлар катта устунликка эришишди, аммо хавфли вазиятлар сони кам бўлди. Баъзан «лочинлар» посбони Ўткир Юсупов жамоаси жонига ора кирди. Эътиборлиси, Юсуповнинг ҳаракатлари баҳсни стадиондан томоша қилган Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецда ҳам ижобий таассурот қолдирди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам ҳар икки бўлимда биттадан голли имкониятга эга бўлишди.

Шу тариқа «Пахтакор»нинг 8 ўйиндан иборат ғалабали серияси барҳам топди. «Навбаҳор» эса қаторасига 4-баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

«Пахтакор» 48 очко билан пешқадамликни дввом эттирмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Сўғдиёна»дан (33) 15 очко олдинда. «Навбаҳор» эса 25 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди. Қуйида ҳимоявий ўйиндан олинган фотосуратларни кўришингиз мумкин. 

Муҳиддин Нидо олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар