Мбаппе «Брюгге» билан ўйинда жароҳат олди
Пайшанба, 16 Сентябр
2587

x«ПСЖ» ЕЧЛ 1-турида сафарда «Брюгге» (1:1) билан дуранг ўйнади. 

Ушбу баҳснинг 52-дақиқасида парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе тўпиғидан жароҳат олди ва унинг ўрнига Мауро Икарди майдонга туширилди.

22 ёшли французнинг жароҳати қанчалик жиддийлиги текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот ўрнида, Мбаппе бу мавсумда Лига 1да 5та баҳсда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар