Беллингем Мбаппенинг рекордини янгилади
Пайшанба, 16 Сентябр
6757

x«Боруссия» Д EЧЛ 1-турида сафарда «Бешиктош»ни (2:1) мағлуб этди.

Дортмундликларнинг биринчи тўпини яримҳимоячи Жуд Беллингем киритди. Натижада 18 ёшу 78 кунлик футболчи Чемпионлар Лигасида сафар ўйинларида гол урган энг ёш ўйинчига айланди. 

Англиялик ҳавбек бу кўрсаткич борасида «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг рекордини янгилади. Франциялик вингер 2017 йили «Монако» сафида 18 ёшу 85 кунлигида гол урганди.

Маълумот ўрнида, Беллингем бу мавсумда «Боруссия» сафида барча турнирлар доирасида 7та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар