Суперлига. «Металлург» сўнгги икки дақиқада иккита гол уриб, Андижонда камбэк уюштирди
Чоршанба, 15 Сентябр
2923

Суперлига 18-тури доирасида «Андижон» ўз майдонида «Металлург» клубини қабул қилди.

Икки жамоа ҳам турнир жадвалиданинг сўнгги поғоналарида бораётгани сабабли ўйиннинг аҳамияти юқори эди.

Учрашувнинг 73-дақиқасида Усмонали Исмоналиев ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқага келиб Дамир Темиров чамаси 25 метрлардан ажойиб зарба йўллаб Адҳамов дарвозасини ишғол этди – 1:1.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмай Станислав Андреевнинг узатмасидан кейин Иван Нагаев Бекобод жамоасига узоқ кутилган ғалабани тақдим этди – 1:2.

Натижада, Жасур Абдураимов жамоаси очколари сонини 19тага етказиб, 10-ўринга кўтарилди. Виктор Кумиков бошқарувидаги «Андижон» эса 12 очко билан сўнгги ўринда қолди.

Суперлига. 18-тур. 
15 сентябрь (чоршанба)
«Андижон» - «Металлург» - 1:2 

Ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Голлар: Усмонали Исмоналиев 73 - Дамир Темиров 88, Иван Нагаев 89.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардорбек Хурсандов, 3. Азамат Исроилов (11. Абдулҳай Исмоилов, 76) , 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувохид Ғуломов, 7. Шерзод Ғуломжонов ( 70. Диёр Рахимқулов, 46), 8. Бахтиёр Қосимов, 9. Павел Забелин, 14. Василий Совпел (10. Владислав Васильев, 46) , 18. Абдуғани Камолов, 49. Пламен Димов
«Металлург»: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Руслан Розиев (90. Абдураҳмон Абдулҳақов. 75), 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов (48.Дилшод Раҳматуллаев, 89), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев (с), 70.Муҳаммад Исаев (11.Иван Нагаев, 75), 80.Фаррух Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (79.Бобур Давлатов, 89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар