O'zbek Ўзбекча
Сульшер: «10-12 очко тўплаш учун бизда яна 5та ўйин бор»
Чоршанба, 15 Сентябр
1838

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Янг Бойз» (1:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Мураккаб ўйинда очко олишга муносиб эдик. Биринчи бўлиб гол урганингизда, ғалаба учун етарли имкониятга эгамиз, деб ўйлайсиз. Аммо четлатиш ҳар доим таъсир қилади.

Ван-Биссакага кўрсатилган қизил карточка борасида ҳакам билан баҳслашиш қийин, аммо Аароннинг ҳаракатида ёмон ният йўқ эди.

Лингарднинг хатоси? Бу футбол. Унда тушиш ва кўтарилишлар бўлди. Сизга қарши бўлган вазиятларга дуч келасиз. Бардошли бўламиз.

Гуруҳдан чиқиш учун 12 очко тўплашимиз керак. Уйдаги учала ўйинда ва сафарда бир бор ғалаба қозонсак, плей-оффга чиқамиз. Бугун имкониятни бой бердик. Аммо ўтган йили дастлабки икки ўйинда ютиб ҳам, якунда гуруҳда қoлиб кетгандик. 10-12 очко тўплаш учун бизда яна 5та ўйин бор», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар