Шомуродов ва Яхшибоев Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар. Элдор ОФК сўровномасида пешқадамлик қилмоқда
Чоршанба, 15 Сентябр
6901

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти сўнгги бир ҳафта давомида хориж чемпионатларида ўзини кўрсата олган осиёлик футболчиларни эътироф этиб, ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда.

ОФК ҳафтанинг энг яхши футболчилари қаторига Осиёдан ташқарида тўп сураётган 10 нафар осиёлик ўйинчиларни киритган. Эътиборлиси, сўровномада бу сафар фақатгина эркак ўйинчилар эмас, хориж лигаларида тўп сураётган 3 нафар аёл ўйинчилар ҳам жой олган.

Хориждаги осиёлик эркак ўйинчилардан Элдор Шомуродов (Рома / Ўзбекистон), Жасур Яхшибоев (Шериф / Ўзбекистон), Майа Йошида (Сампдория / Япония), Аллоҳёр Сайёдманеш (Заря / Эрон), Муса Ат Тамари (Ауд-Хеверле Лёвен / Иордания), Ватару Эндо (Штутграрт / Япония), Хванг Хи Чхан (Вулверҳэмптон / Ж.Корея) даъвогарлар қаторига киритилган. 

Қайд этиш жоиз, бугун 15 сентябрь куни бошланган сўровномада ҳозирча Италиянинг «Рома» клуби форварди Элдор Шомуродов энг кўп овоз жамғарган – 37,24 фоиз. Жасур Яхшибоев эса ҳозирча жами овозларнинг 17,5 фоизини йиққан. 

Маълумот учун, сўровнома 18 сентябрь кунига қадар давом этади. Унда иштирок этмоқчи бўлган мухлислар қуйидаги манзилга ўтиб, овоз беришлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган ҳафтада «Рома» билан кетма-кет 3-ғалабани қўлга киритиб, А Серияда пешқадамга айланди. Ўзбекистонлик форвард жамоадошининг ғалаба (2:1) голига ҳаммуаллифлик қилди. Жасур Яхшибоев эса «Шериф» сафидаги дебют ўйинида битта гол ва битта ассистга муаллифлик қилиб, жамоасининг ғалабасини (2:0) таъминлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар