O'zbek Ўзбекча
Нагельсманн: «Ҳимояланишда жуда яхши ўйнадик. Ҳужумда эса Левандовски ва Мюллер каби жаҳон даражасидаги юлдузлар борлигидан хурсандман»
Чоршанба, 15 Сентябр
1025

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Барселона»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлашимча, жамоам жуда яхши ўйнади. Футболчилар ҳимояда ўзларини яхши кўрсатишди. Дастлабки 7-8 дақиқада муамоларимиз бор эди – етарлича курашмадик, аммо кейин нотўғри нарсаларни тўғриладик.

Тўп ўтказиб юбормаслик ҳар доим жуда яхши. Бундай ҳолда жамоамизнинг ҳужумдаги салоҳиятини ҳисобга олсак, ғалаба қозониш учун имконият ошади. Жамоада Томас Мюллер ва Роберт Левандовски каби ўйинчилар борлигидан, жаҳон даражасидаги юлдузлар билан ишлашдан хурсандман», – дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар