«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Барселона»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлашимча, жамоам жуда яхши ўйнади. Футболчилар ҳимояда ўзларини яхши кўрсатишди. Дастлабки 7-8 дақиқада муамоларимиз бор эди – етарлича курашмадик, аммо кейин нотўғри нарсаларни тўғриладик.
Тўп ўтказиб юбормаслик ҳар доим жуда яхши. Бундай ҳолда жамоамизнинг ҳужумдаги салоҳиятини ҳисобга олсак, ғалаба қозониш учун имконият ошади. Жамоада Томас Мюллер ва Роберт Левандовски каби ўйинчилар борлигидан, жаҳон даражасидаги юлдузлар билан ишлашдан хурсандман», – дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.