O'zbek Ўзбекча
«Кальяри» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Чоршанба, 15 Сентябр
845

А Серияда ушбу мавсумда иккинчи жамоа бош мураббийини истеъфога чиқарди.

«Кальяри» Леонардо Семпличини ишдан бўшатганини эълон қилди.

Мураббий билан бирга унинг ассистенти Андреа Консуми, мураббий Юри Фабрицци, техник ходимлар Россано Касони ва Алессио Рубичини ҳам жамоани тарк этишди. 

«Кальяри» ўтган 3та турда 1 очко тўплади ва 16-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Верона»да истеъфо юз берганди — Ди Франческо ўрнини Тудор эгаллаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар