Аллегри: «Ғалабасиз серияни тугатиш муҳим эди. Йигитлардан тўп ўтказмасликни сўрадим»
Чоршанба, 15 Сентябр
1471

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Мальмё» (3:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Чемпионлар Лигасида ўйнаганингизда, ҳар доим ҳаяжон бўлади. Чемпионатдаги ёмон натижалардан сўнг босим одатдагидан кўпроқ эди. 

Йигитлар техник жиҳатдан яхши ўйнашди. Ўсиш имкони бор. Аммо ғалабаларда ҳам, мағлубиятларда ҳам мувозанатни сақлашимиз керак. 

Тўп ўтказмаганимиз яхши белгидир. Йигитлардан гол ўтказмасликни сўрадим, чунки бу асабийликни йўқ қилади. Ғалаба муҳим эди, акс ҳолда серия чўзилиб кетарди», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар