Пеленинг қизи отасининг аҳволи ҳақида маълумот берди
Сешанба, 14 Сентябр
3695

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи, «футбол қироли» Пеленинг қизи Келли Насименто ўсимта туфайли операция жараёнини бошдан кечирган отасининг ҳолати ҳақида маълумот берди. 

«Қўллаб-қувватловчи хабарлар учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Жарроҳликдан кейин у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Оғриқ йўқ ва кайфияти яхши. 1-2 кунда реанимациядан чиқади ва сўнг уйга қайтади.

У кучли ва қайсар. У ажойиб шифокорлар жамоаси ва бутун дунёнинг муҳаббати билан ҳаммасини енгиб чиқади», — дейди Келли «инстаграм»даги саҳифасида.

Пеле сўнгги йилларда соғлиги билан боғлиқ бир қатор муаммолар,  жумладан, ўсимта, буйрак ва простата каби касалликлар билан курашмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар