Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал босқичи доирасидаги навбатдаги баҳс якунига етди.
Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Қатарда ўтган баҳсда Эроннинг «Тракторсози» жамоасини мағлуб этди. Ўйиндаги ягона голни Венсан Абубакар форслар дарвозасига киритиб, арабларга 1/4 финал йўлланмасини тақдим этди – 1:0.
Натижада, «Тракторсози» мусобақа билан хайрлашди, «Ан-Наср» эса турнирдаги иштирокини давом эттиради.
Қайд этиш жоиз, ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов мезбонлар сафида энг фаол футболчилардан бири бўлиб, 90 дақиқа тўп сурди.
ОЧЛ. 1/8 финал. 14 сентябрь
«Ан-Наср» (Саудия Арабистони) - «Тракторсози» (Эрон) – 1:0.
Гол: Венсан Абубакар, 11.