Нагельсманн: «Мессининг кетгани «Барселона»ни заифлаштирди, деб ўйламайман»
Сешанба, 14 Сентябр
2189

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Барселона»да Месси каби ўзига хос футболчи йўқ, аммо натижа келтира оладиган яхши ўйинчилар бор. Улар заифлашди, деб ўйламайман.

Биз ҳамма нарсага тайёрмиз. Ҳар қандай ҳолатда 3 очко олмоқчимиз», — дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Барселона» — «Бавария» баҳси, бугун 14 сентябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар