Аллегри: «Келажакка пойдевор қўйиш учун «Мальмё»ни енгишимиз керак»
Сешанба, 14 Сентябр
967

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Мальмё»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Сўзсиз, «Мальмё» билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Келажак учун пойдевор қўйишимиз ва жиддий рақиблар билан энг яхши формада учрашишимиз керак.  Футболда маълум бир ўйинда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳаммасини ўз сценарийимиз бўйича ўтказишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Жамоа Италия чемпионатида муносиб ўйин кўрсатганига қарамай, ишларимиз унчалик яхши эмас. Натижаларга қарамай, ишлашни давом эттиришимиз керак. Чунки футбол доим ҳам мантиқий эмас.

Шчеснининг ишончсиз ўйини? У — юқори даражадаги дарвозабон ва,  албатта, «Мальмё» билан баҳсда ҳам асосий таркибда майдонга тушади», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

«Мальмё» — «Ювентус» ўйини бугун, 14 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар