O'zbek Ўзбекча
Абдураҳмонов яна «Динамо»ни қутқарди. Самарқанддаги Про-Лига ҳал қилувчи ўйинидан репортаж
Душанба, 13 Сентябр
1588

Про-Лигада бирични босқич ўйинлари якунланди. 18-турнинг марказий ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. Кучли тўртлик вакили сифатида кейинги босқичга йўл олиши аниқ бўлган «Динамо» ва «Олимпик» кейинги босқич олдидан имкониятларни яхшилаб олиш учун ҳаракат қилишди.

Самарқанддаги баҳсга олти очколик ўйин деб таъриф бериш мумкин эди. Чунки унда «Олимпик» ғалаба қозонса, «Динамо» билан очколарини тенглаштириб олиши мумкин эди. Кападзе шогирдлари Самарқанддаги сал аввал ўтказилган кубок ўйинида ғалаба қозонганини инобатга олсак, чемпионат ўйини ҳам қизиқарли ўтиши кутилганди. Шундай бўлди ҳам.

Учрашувда ҳар икки жамоа эҳтиёткор ўйин кўрсатди ва битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Самарқандликлар етакчиси Шоҳрух Абдураҳмонов бу гал ҳам жамасининг қаҳрамонига айланди. Унинг жарима майдончасига кирмай берган зарбаси рикошет орқали голга айланиб, «Динамо»га муҳим ғалаба келтирди.

Ғалабадан кейин «Динамо»нинг очколари сони 28 тага етди ва «Олимпик»дан 6 очко илгарилаб кетди. Учинчи ўриндаги «Бухоро» эса «Динамо»дан 4 очко ортда қоляпти, чунки бухороликлар охирги турда етакчи «Нефтчи»га имкониятни бой беришди. 34 очко тўплаган фарғоналиклар эса яққол етакчига айланган.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадионда кузатди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади

Теглар

Ўхшаш янгиликлар