Артета: «Муаммоли даврда атрофимни кимлар ўраб олганини яхшироқ тушуниб олдим»
Якшанба, 12 Сентябр
3522

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 4-туридан ўрин олган «Норвич»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Хурсандмиз. Қийин бўлишини билардик, лекин хоҳлаганимизга эришдик: ғалаба қозондик ва 3 очкони қўлга киритдик. 

3та мағлубиятдан сўнг вазият мураккаблашганди. Таъкидлаш керакки, бу менинг фаолиятимдаги энг яхши 10-14 кун эди. Муаммоли даврда атрофимни кимлар ўраб олганини яхшироқ тушуниб олдим. Бундай пайтларда сиз клубдаги ташкилотчилик даражасини, мухлисларни яхшироқ тушунасиз. 

Кўп жиҳатларни такомиллаштиришимиз керак. Бугун аввалги ўйинлардаги таркибга 7та ўзгариш киритгандик», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар