Лутфулла Тўраевдан супергол, «Бунёдкор»дан қийин ғалаба. «Қўқон-1912» Тошкентда мағлуб бўлган ўйиндан фотогалерея
Шанба, 11 Сентябр
1186

Суперлига 17-тури доирасидаги қизиқарли ўйинлардан бири Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кечди.

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги «Бунёдкор» Бахтиёр Ашурматов устозлигидаги «Қўқон-1912» жамоасига қарши саф тортди.

Учрашувнинг кульминацион воқеалари уч дақиқа орасида кечди. 25-дақиқада Лутфулла Тўраев кутилмаганда чалқанча усулида йўллаган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада тожикистонлик яна бир ёши катта футболчи Давронжон Эргашев бош билан киритган голи билан жамоасининг ғалабасини таъминлади. Рақиб фақат бир марта жавоб бера олди, холос – 2:1.

Tribuna.uz фотомухбирининг «Бунёдкор» стадионидан тайёрлаган фотожамланмасини томоша қилинг:

Муаллиф - Абдулбосид Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар