O'zbek Ўзбекча
Клопп Трент ҳақида: «Нима учун дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси яримҳимояда ўйнаши керак»
Шанба, 11 Сентябр
2143

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Англия миллий жамоасида яримҳимояда ҳаракат қилганига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар устози Гарет Саутгейт ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Андорра (4:0) билан баҳсда мерсисайдликлар ҳимоячисини ўнг қанот яримҳимоясида майдонга туширди. 

«Ўйинларимизга назар ташласангиз, Трентнинг позицияси аллақачон ўзгарганини кўрасиз. Ҳамма ўйинларда эмас, муҳим баҳсларда шундай. Лекин уни яримҳимояга ўтказишнинг ҳожати йўқ. 

Дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси нима учун яримҳимояда ўйнаши керак? Тушунмайман», — дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар