Дани Алвес қарздорлик сабабли «Сан-Паулу»ни тарк этди
Шанба, 11 Сентябр
7219

«Сан-Паулу» техник директори Карлос Белмонте ҳимоячи Дани Алвес жамоани тарк этганини эълон қилди. 

Маълум бўлишича, 38 ёшли футболчи қарздорлик сабаб бундай қарорга келган. Клубнинг ундан маошлар бўйича 2 млн доллар қарзи бор.

«Алвеснинг агентлари қарз тўланмагунича футболчи клубга қайтмаслигини маълум қилишди. 

Клуб Данига вазиятни тўғрилаш ва гаплашиб олишни таклиф қилди, аммо агентлар рад жавобини беришди», — дейди Белмонте.

Алвес «Сан-Паулу»да 2019 йилдан бери ўйнарди. Ҳозиргача 76та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар