АПЛ. «Манчестер Сити» «Лестер»ни мағлуб этди, «Арсенал» илк ғалабасига эришиб сўнгги ўриндан юқорилади
Шанба, 11 Сентябр
6801

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. 

«Манчестер Сити» меҳмонда «Лестер»ни Бернарду Силванинг ягона голи эвазига мағлуб этди ва 9 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 

Обамеянгнинг голи «Арсенал»га аутсайдерлар баҳсида «Норвич» устидан ғалаба келтирди. Илк очколарини қўлга киритган «тўпчилар» сўнгги поғонадан 16-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, тур доирасида «Вулверҳэмптон» ҳам илк ғалабасига эришди. «Вест Ҳэм» «Саутҳэмптон» билан муроса йўлини танлади, «Брайтон» «Брентфорд»га 90-дақиқада гол уриб, 3 очкони ҳисобига ёзиб қўйди.

АПЛ. 4-тур. 11 сентябрь
Лестер — Манчестер Сити 0:1

Гол: Силва (62).
Лестер — Шмейхель, Кастань, Вестергор (Эванс, 61), Суюнчи, Бертран, Олбрайтон, Барнс (Лукман, 73), Ндиди, Тилеманс, Мэддисон (Иҳеаначо, 74), Варди.
Манчестер Сити — Эдерсон, Уокер, Лапорт, Диаш, Канселу, Гундўған, Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Жезус (Фернандиньо, 85), Торрес (Стерлинг, 64).

Арсенал — Норвич 1:0
Гол: Обамеянг (66). 
Арсенал — Рэмсдейл, Томиясу (Смит-Роу, 62), Габриэл, Уайт, Тирни, Мэйтленд-Найлз (Соареш, 82), Эдегор, Локонга (Томас, 62), Сака, Обамеянг, Пепе.
Норвич — Крул, Ааронс, Ҳэнли, Омобамиделе, Уильямс, Рупп (Айда, 80), Маклин, Дауэлл (Кантвелл, 62), Ле-Мелу, Пукки, Цолис (Рашица, 69).

Уотфорд — Вулверҳэмптон 0:2
Голлар: Сьерралта (74), Ҳван (83).

Саутҳэмптон — Вест Ҳэм 0:0

Брентфорд — Брайтон 0:1
Гол: Троссард (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар