Месси Пеленинг рекордини янгилади
Жума, 10 Сентябр
11435

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Боливияга қарши баҳсда (3:0) ҳет-трикка эришди. 

Натижада 34 ёшли ҳужумчи Аргентина миллий жамоасидаги голларини 79тага етказиб, Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ) миллий жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. У Бразилия миллий жамоаси афсонаси Пеленинг (77) рекордини янгилади. 

Месси миллий жамоада 153та баҳс ўтказган. Унда 78та голдан ташқари, 52та ассист ҳам бор. Пеле 77та гол учун 91та ўйин сарфлаган.

Ўхшаш янгиликлар