Ҳиддинк мураббийлик фаолиятини якунлади
Жума, 10 Сентябр
3952

Нидерландия, Жанубий Корея, Австралия ва Россия миллий жамоаларининг собиқ бош мураббийи Гус Ҳиддинк фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

Нидерландиялик мутахассис сўнгги вақтларда Кюрасао жамоасини бошқараётганди. 

«Сўнгги пайтларда коронавирус туфайли ишлай олмадим ва кеча раҳбарият билан гаплашдим. Танаффус қилиш яхшироқ, деган хулосага келдим. Улар бошқа ёндашувни синаб кўришмоқчи. Энди фаолиятимни якунлайман», — дейди мураббий SBS6 эфирида.

Ҳиддинк фаолияти давомида «Анжи», «Реал», «Челси», ПСВ ва «Валенсия» каби клубларни ҳам бошқарган. У клублар миқёсида Нидерландия чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида, Англия Кубоги ва Чемпионлар Кубогида ғолиб бўлган. 

Мураббий ЖЧ-1998да Нидерландия (4-ўрин), ЖЧ-2002да Жанубий Корея (4-ўрин), Евро-2008да Россия билан (3-ўрин) яримфиналгача етиб борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар