Суперлига. «Машъал» Муборакда турнир аутсайдери «Андижон»га ютқазиб қўйди
Пайшанба, 09 Сентябр
3706

Суперлига 17-тури доирасидаги дастлабки учрашув Муборакда «Машъал» ҳамда «Андижон» ўртасида кечди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Усмонали Исмоналиев томонидан пенальтидан киритилган ягона гол Виктор Кумиков жамоасига собиқ клуби устидан ғалаба келтирди – 0:1. 

Эътиборлиси, «Андижон» Суперлигада сўнгги марта июль ойида ғалаба қозонганди. Қолаверса, водий жамоаси ўз тарихида илк марта Муборакдан ғалаба билан қайтди.

Ушбу ғалабадан кейин «Андижон» 12 очко билан «Турон»га етиб олган бўлса-да, сўнгги 14-ўринда қолди. «Машъал» эса 16 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Суперлига. 17-тур
«Машъал» - «Андижон» - 0:1
Муборак, Б.Вафоев номли стадион.
Ҳакам: Илья Ильин

Гол: Усмонали Исмоналиев, 30 пенальтидан.
«Машъал»: 12. Шохруҳжон Эшбўтаев, 7. Ифеани Ифеани, 8. Ибе Окоро, 9. Ойбек Нурматов, 10. Чика Оквара, 11. Самуэль Чигозе, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 23. Самандар Шукруллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев, 33. Сирожиддин Аллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 2. Зафар Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 13. Шаҳзодбек Шайманов, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 19. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Худоёрхон Сагдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 77. Иброҳим Нўъмонов.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Хурсандов, 3. Азамат Исроилов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Ғуломжонов, 8. Баҳтиёр Қосимов, 14. Василий Совпел, 18. Абдуғани Камолов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 49. Пламен Димов.
Захира:  32. Жавоҳир Қиличев, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Павел Забелин, 11. Абдулҳай Исмоилов, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 20. Иззатилло Абдулҳақов, 28. Абдураҳмон Комилов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Хуршидбек Убайдуллаев. 

Турнир жадвали:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар